Ўсмир бола қариндошининг автомобилида электр узатиш линиясига бориб урилди

Ўсмир бола қариндошининг автомобилида электр узатиш линиясига бориб урилди

21 октябрь куни соат тахминан 5.00 да Учтепа туманидаги Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида 15 ёшли Ахлиддин А. ўз қариндошига тегишли “Матиз” русумли автомобилда электр узатиш линиясининг темир конструкциясига бориб урилган. Ўсмир бола машинани бошқара олмай қолган.

Бола унча жиддий бўлмаган тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган, дея хабар беради ИИББ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.