Жиззах вилоятида таниши билан жанжаллашиб қолган эркак милтиқдан ота бошлаган

Жиззах вилоятида таниши билан жанжаллашиб қолган эркак милтиқдан ота бошлаган

20 октябрь куни кечаси соат 12 ларда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд содир этилган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ўз Телеграм каналида хабар беради.

“Токчилик” маҳалласида истиқомат қилувчи 40 ёшли фуқаро ўзининг 20 ёшли таниши ва унинг қариндошлари билан жанжаллашиб қолиб, МЦ 21-12 ов милтиғидан уларга қарата 6 марта ўқ узган.
 
Ушбу ҳолат бўйича Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан ЎзР ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “А” банди ва 25-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ўқ отган фуқаро қўлга олинди, ҳозир тергов ишлари кетмоқда. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.