АЭС қурилишининг қиймати йил охиригача белгиланади

АЭС қурилишининг қиймати йил охиригача белгиланади

Ўзбекистондаги АЭС қурилишининг қиймати йил охиригача белгиланади. Бу ҳақда Spot сайти”Ўзатом” бош директори Жўрабек Мирзамахмудовга таянган ҳолда хабар беради.

Унинг айтишича, ҳозир Россиядан кредит олиш шартларини келишиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шу ва бошқа музокаралар якунига етганидан кейин лойиҳанинг умумий қиймати тушунарли бўлади.

2018 йил октябрь ойида Россия дизайнидаги АЭС қурилиши Ўзбекистонда тахминан $11 млрд га баҳоланганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.