Тезлик оширилгани оқибатида юз берган ЙТҲда уч киши жабрланди, биттаси ҳалок бўлди

Тезлик оширилгани оқибатида юз берган ЙТҲда уч киши жабрланди

26 октябрь куни соат 22:45 да Кичик ҳалқа йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, унинг натижасида 19 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бехруз К. касалхонага олиб борилди, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан ҳаётдан кўз юмди. ЙТҲнинг сабаби – тезликни ошириш.
 
ИИББ маълумотларига кўра, машинада марҳумдан ташқари  яна учта йўловчи бўлган: 19 ёшли Жавоҳир З., 19 ёшли Муҳаммадазиз А. Ва 19 ёшли Диёр К. Улар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.