Крипто-биржаларни тартибга солиш таклиф қилинди
Миллий лойиҳа бошқаруви агентлиги “Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳасини муҳокамага олиб чиқди. Ҳужжат лойиҳаси мамлакатда крипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидаларини ўз ичига олган, деб ёзади Spot.uz.
Унда қуйидагилар таклиф этилган:
· крипто-активлар Ўзбекистон ҳудудида тўлов воситаси ёки тўловни қабул қилиш сифатида қўлланиши мумкин эмас;
· крипто-биржалар Ўзбекистон резидентларини ўз электрон савдо майдончалари орқали амалиётларга қўймасликлари керак, уларнинг мулкида бўлган крипто-активларни сотиш бўйича битимлар бундан мустасно;
· крипто-бирж савдо иштирокчиларини ўз электрон савдо майдончалари орқали амалиётларга уларни мажбурий тарзда идентификация қилиш механизмлари жорий этилганидан кейингина қўйишга ҳақли;
· электрон савдолар тизимидан олинган ўтказилган крипто-биржа битимлари ҳақидаги маълумотлар крипто-биржа битимлари бўйича чет эл валютасида ўзаро ҳисоб-китобларни амага ошириш учун асос бўлади.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон резидентлари крипто-биржаларда фақат крипто-активларни норезидентларга сотиш бўйича битимларни тузишга ҳақли. Тузиладиган битимлар тўлиқ аноним бўлиши тамойилига асосланган крипто-активлар турлари билан амалиётларга тақиқ қўйиш кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, норезидент бўлган исталган жисмоний ва юридик шахслар крипто-биржалар мижози бўлиши мумкин. Бунинг учун идентификациядан ўтиш керак холос. Савдоларда қатнашиш учун биржа билан шартнома тузиш, электрон майдончада рўйхатдан ўтиш зарур бўлади.
Бошқа талабларга тўхталадиган бўлсак, крипто-биржа мижозлар мувофиқ кеиши бўлган мезонларни мустақил равишда ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.
13 ноябрга қадар ҳужжат билан батафсил танишиш, унга таклифлар ва фикрлар билдириш мумкин.
Шарҳлар