Дарахт кесишга мораторий 2020 йил охиригача амал қилади

Дарахт кесишга мораторий 2020 йил охиригача амал қилади

2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси қабул қилинди. У билан Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматли дарахт ва бута турларини кесишга мораторий жорий этиш ҳақидаги таклифлари маъқулланди. Мораторий 2020 йил 31 декабрга қадар амал қилади.

Мораторий амал қиладиган даврда ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматли дарахт ва бута турларини кесишга рухсат бериш тақиқланади. Мораторий қуйидагиларга тааллуқли бўлмайди:

– табиий омиллар ёки зараркунандалар, касалликлар таъсири натижасида шикастланган, қуриётган ёки қуриган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкига  таҳдид солаётган даратхталр ва буталарни санитария мақсадларида кесишга;

– ёғоч ва мева олиш учун етиштирилаётган дарахтлар ва буталарни (терак ва бошқа тез ўсадиган дарахтлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга;

– плантацияларда етиштирилаётган ва/ёки юридик шахс ёки жисмоний шахснинг мулки ҳисобланган дарахтлар ва буталарни кесишга.

Вазирликлар ва идораларга, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари ва жойлардаги ижроия ҳокимиятига, қурилиш ва қурилиш объектларини лойиҳалаштириш учун ер участкасини таъминлаш ва ажратиш босқичида, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратишда (электр, газ ва сув таъминоти, канализация, темир ва автомобил йўллари ва бошқалар) дарахтлар ва буталарнинг, шу жумладан бошқа жойга кўчириб экиш йўли билан сақланишини таъминлаш топширилди.
 
Давлат экология қўмитасига 2020 йил 1 ноябргача дарахтлар ва буталарни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган чораларнинг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда мораторийнинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлигига доир таклиф киритиш топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.