Банк-молия академияси Миллий банк бошқарувига берилади

Банк-молия академияси Миллий банк бошқарувига берилади

Ўзбекистон Миллий банки Банк-молия академиясининг таъсисчиси этиб белгиланди. Бу ҳақда Президент қарорида сўз боради. Миллий банкка етакчи хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда 2020 йил 1 февралга қадар 2020-2025 йилларда Академияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш топширилди.

Концепция қуйидагиларни кўзда тутиши керак:

– Академиянинг халқаро рейтингини босқичма-босқич ошириш, бунда унинг халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингида олий таълим муассасалари рўйхатига киришини таъминлаш;

– етакчи хорижий бизнес-мактаблар ва корпоратив университетларнинг шунга ўхшаш дастурлари асосида банк-молия соҳаси мутахассисларини ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш;

– инвестиция фаолияти (Chartered Financial Analyst), таваккалларни бошқариш (Financial Risk Manager), Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари бўйича молиявий ҳисоб (Association of Chartered Certified Accountants и Сertified Public Accountant), ички аудит (Certified Internal Auditor), бошқарувчилик ҳисоби (Certified Management Accountant) соҳасида фаолият кўрсатувчи молия ходимларининг халқаро профессионал сертификатлаштириш имтиҳонларига тайёрлаш.

Шунингдек ҳужжат билан ходимлар малакаси, билимлари ва конкрет меҳнат натижалари (KPI)дан келиб чиққан ҳолда, тижорат банкларининг бошқарув, ўрта ва қуйи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг бонуслар тизимини жорий этиш банк тизими кадрлар салоҳиятини рвиожлантиришнинг асосий тамойилларидан бири сифатида белгиланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.