ШҲТ мамлакатлари ҳукуматларининг раҳбарлари Тошкентда учрашди

ШҲТ мамлакатлари ҳукуматларининг раҳбарлари Тошкентда учрашди

ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги мажлисида 2035 йилгача кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги дастур қабул қилинди. У савдо ҳамда банк ва молия, транспорт ва логистика, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, божхона, инновациялар, ахборот технологиялари, ҳудудий ривожланиш, минтақалараро ўзаро алоқалар, туризм, экология ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликнинг биринчи навбатда турган вазифаларини белгилайди.   

ШҲТ мамлакатлари ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши доирасида 14 та ҳужжат имзоланди, хусусан:

– ШҲТ аъзоларининг рақамли даврда узоқ ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси;
– ШҲТ иқтисодий таҳлилий марказлари консорциумининг регламенти (ҳар бир аъзо мамлакатда битта шундай марказ белгиланади);
– ШҲТ аъзолари темир йўл маъмуриятларининг ўзаро алоқалари концепцияси ва ШҲТ ҳукуматлари ўртасида транспорт ташувларининг интеграциялашган бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисидаги рамкали келишувни тайёрлаш ҳақида қарор;
– ШҲТ шаҳарларининг экологик фаровонлигини ривожлантириш дастури ва ШҲТ мамлакатлари ўртасида хизматлар савдоси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қарор;
– ШҲТ котибияти ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти ўртасида ШҲТ ва ФАО ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисида ўзаро англашув меморандуми ҳамда ҳамкорликдаги семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш;
– миллий транзит тизимларининг ўзаро интеграцияси ҳақида меморандум (уни божхона хизматлари имзолади).

Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла йиғилишда ШҲТ ҳамкорлик ва барча аъзоларнинг йўлга қўйилган ҳаракатлари асосида террорчиликка қарши курашиш бўйича минтақавий стратегияни ишлаб чиқиши мумкинлиги ҳақида таклиф билдирди. Беларусь бош вазири Сергей Румас эса ядровий хавфсизлик бўйича мунтазам учрашувларни ўтказишни таклиф қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.