Қонун ҳужжатлари ижроси бўйича ҳуқуқий мониторинг жорий этилади

Қонун ҳужжатлари ижроси бўйича ҳуқуқий мониторинг жорий этилади

2 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Замонавий ҳуқуқий мониторинг механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самардорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини амалга ошириш тизими жорий этилади. Мониторинг режаси ҳукумат томонидан тасдиқланади. 
 
Ҳуқуқий мониторингни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнлар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш ягона электрон тизимида яратиладиган махсус электрон майдончада ўтказилади.
 
Адлия вазирлиги ҳуқуқий мониторингни амалга ошириш соҳасида давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган сифатида белгиланди. Вазирликка давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мониторингда қатнашиш ҳамда ҳуқуқий мониторингни ўтказиш пайтидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича тақдимномаларни киритиш ҳуқуқи берилди.
 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ягона амалиётини жорий этиш, уларнинг қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тушунчалар ва терминларнинг ягона тизимини яратиш мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.