Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегарасини демаркациялаш тўғрисидаги шартнома йил якунида имзоланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегарасини демаркациялаш тўғрисидаги шартнома йил якунида имзоланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси мувофиқлаштирилди, энди у имзоланиш учун тайёр. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар беради.   

Шартнома йил охиригача Душанбеда ўтказилиши режалаштирилган икки мамлакатнинг чегара масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши якунлари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари томонидан имзоланиши кутилмоқда. «Азия-Плюс» нашрининг қайд этишича, Душанбе ва Тошкент 2018 йил март ойида ўтказилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги давлат чегарасининг низоли участкалари бўйича оғзаки келишувга эришганди, ушбу масала бўйича якуний ҳужжат ҳамон имзоланмаган.

Маълумотларга кўра, Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифидан кейин таркибига икки мамлакат геодезистлари, картографлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари кирган ишчи гуруҳлар қўшни мамлакатлар давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ҳужжатли тарзда расмийлаштиришни бошлаган.

«Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси ҳақидаги мувофиқлаштирилган шартнома лойиҳаси имзоланиш учун тайёр, унга икки давлат ўртасидаги чегара чизиқлари ўтадиган жойлар аниқ кўрсатилган хариталар илова қилинади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара устунларини ўрнатиш жойлари ҳам келишиб олинган», – дея қайд этади манба.

Фотосурат: Fergana.Agency

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.