Марказий банк ходимларига бизнес билан шуғулланиш тақиқланди

Марказий банк ходимларига бизнес билан шуғулланиш тақиқланди

Президент “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирда имзолади. Унга кўра Марказий банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:

-тўланадиган бошқа бирор-бир фаолият турлари билан шуғулланиш, илмий ва ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно;
– банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;
– банк сири бўлган ахборотни ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланишга чеклов мавжуд бўлган ва банк ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан маълум бўлган бошқа ахборотни учинчи шахслар манфаатларида ошкор қилиш ёки улардан фойдаланиш.

Марказий банк ходимларини тадбиркорлик субъектларининг ва Қонунда кўрсатилган бошқа субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун жалб этишга йўл қўйилмайди, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.