Yunusabad Business City қурилишида Жанубий Кореялик инвесторлар қатнашади

Yunusabad Business City қурилишида Жанубий Кореялик инвесторлар қатнашади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Кореянинг IGIS Asset Management, KIND компаниялари вакиллари билан ўтказилган учрашувда Yunusabad Business City қурилишида ушбу компанияларнинг иштироки ҳақида дастлабки келишувларга эришилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар беради.

Бундан олдин Yunusabad Business City қурилиши 300 млн АҚШ долларига баҳоланаётгани маълум қилинган эди. Қурилиши режалаштирилаётган бинолар ва иншоотларнинг умумий майдони 500 минг м кв дан ошади. Лойиҳа тўрт зонага ажратилган бўлиб, бу ерда нафақат тураржойлар, балки офис бинолари, меҳмонхоналар, савдо марказлари ва бошқа объектлар ҳам барпо этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.