Kun.uz ва Тошкент шаҳар ҳокими низони ҳал этишди (тўлдирилди)

Kun.uz ва Тошкент шаҳар ҳокими низони ҳал этишди (тўлдирилди)

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kun.uz журналистларига таҳдид қилаётган аудиоёзув пайдо бўлганидан кейин пойтахт ҳокими ушбу нашр вакиллари билан учрашди.

«Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди», – дея қайд этади Kun.uz.

Шу билан бирга, нашр журналистлардан бошқа бу масалани муҳокама қилмасликни сўрайди: «Шу билан биргаликда, улардан бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йўлида қурол сифатида фойдаланилишини хоҳламаймиз», — дейилади хабарда.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳам Kun.uz таҳририяти сингари журналистлар ва блогерлардан Тошкент шаҳар ҳокими ва таҳририят ўртасидаги низо муаммосини бўрттирмасликни сўради.

«Ишонамизки, тегишли давлат идоралари томонидан ушбу масалани ўрганиш ишлари охирига етказилади ва унга тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилади», – дея қайд этилади Агентлик хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.