Тошкентда автомобиль трамвай йўлига чиқиб кетди (фото)

Тошкентда автомобиль трамвай йўлига чиқиб кетди (фото)

ЙҲХББ ходимларининг маълум қилишича, 28 июль куни Тошкентда йўл-транспорт ҳодисалари кўпайган. Улардан бири Тошкент Тиббиёт академияси яқинида содир бўлган. Маълумотларга кўра, “Lada” русумли автомобиль трамвай йўлига чиқиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисасида фақат бир автомобиль жабрлангани боис ЙҲХББ ходимлари машина қандай қилиб қатнов йўлидан трамвай йўлига чиқиб кетганини воқеа жойида аниқлашга уринган. Ҳайдовчи енгил жароҳатланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.