2018 йилдан бошлаб автомобилни бошқариш учун ишончнома ДАНда рўйхатдан ўтказилмайди

2018 йилдан бошлаб автомобилни бошқариш учун ишончнома ДАНда рўйхатдан ўтказилмайди

Ўзбекистон Президенти “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб автотранспорт воситалари учун талабга эга ҳарфлар ва рақамлар комбинациясига эга давлат рўйхатга олиш рақамларини юқори ставкада тўлаш орқали танлаш тартиби жорий этилади. Тўлов рақамлар берилаётган пайтда, шу жумладан аукцион ўтказиш орқали ундирилади.

Шунингдек, 2018 йил 1 январдан  автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф қилиш ҳуқуқига бериладагин ишончномалар, автотранспорт воситаларини ижарага олиш, беғаразлик асосида фойдаланиш, гаров ва лизинг шартномаларининг фуқаролар томонидан ички ишлар органларининг тегишли йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида рўйхатга қўйилиши ҳақидаги талаб бекор қилинади.

Фотосурат: Centre1

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.