Фарғона вилоят ҳокимлиги ОАВни туҳматда айблади

Фарғона вилоят ҳокимлиги ОАВни туҳматда айблади

15 ноябрь куни Фарғона вилоят ҳокими Fergana Agency сайтини туҳматда айблади. Ҳокимлик матубот хизматининг хабарида қуйидагилар қайд этилади: «Fergana Agency  сайтида чоп этилган «Кореяликлар тормозни босди» мақоласи туҳмат ва ёлғон маълумотлардан иборат».

Fergana нашри ушбу мақолада кореялик инвесторлар Фарғонадаги Гидролиз шаҳарчасида бузилган уйлар ўрнида меҳмонхона қуришга шошилмаётганини қайд этади. «Авария ҳолатида бўлгани учун бузилган икки қаватли уйлар ўрнидаги майдонни кореялик тадбиркорларга бериш ҳақидаги ахборот туҳмат ҳисобланади. Бундай ҳолатда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳудуд сотиш учун аукционга қўйилиши керак», – дея қайд этилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, матбуот хизмати “айни дамда ушбу ҳудудда кўп квартирали уйлар қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини” таъкидлади. Хабарда қайд этилишича, бир қатор хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан музокаралар ўтказилмоқда ва уларнинг таклифлари ўрнатилмоқда: “Тез орада қурилиш ишлари бошланади”.

Fergana Agency нашри ўзининг жавоб материалида қуйидагиларни қайд этади:

«Ҳурматли матбуот хизмати! Биз ҳеч қачон – на «Кореяликлар тормозни босди» материалида, на Гидролиз шаҳарчасининг тақдири тўғрисидаги бошқа мақолаларда –  ўз номимиздан бузилган уйлар ўрнидаги қурилиш учун ер “кореялик тадбиркорларга берилди” деб айтмаганмиз. Жанубий Кореялик “инвесторлар” ёки “қурувчилар” ва уларнинг Фарғонада фаолият кўрсатиш режалари ҳақида барча маълумотлар давлат хизматчиларига, «Ферганская правда» газетасига (вилоят маъмуриятининг расмий босма органи) ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа ОАВга ҳавола билан берилган».

Шунингдек, нашр ҳокимликка қуйидаги саволларни беради:

–  Гидролиз шаҳарчаси атрофидаги деворга жойлаштирилган “корея” лойиҳасининг тасвири туширилган баннерлар фақат 16 ноябрда олиб қўйилган, яъни матбуот хизматининг “туҳмат ҳақида”ги баёноти берилган куннинг эртасига. “Жанубий Кореялик инвесторлар” билан муносабатлар айнан қачон барҳам топди?

–  Жанубий Кореялик бизнесменлар билан ҳамкорлик бекор қилингани ҳақида қаерда ва қачон расман эълон қилинган?

Асосий саҳифадаги фотосурат: ЎзА

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.