Декабрь ойида Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар қўйилади

Декабрь ойида Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар қўйилади

Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб Мозори Шарифдан Тошкентга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни ишга тушириш ниятида. Парвозлар барча ташкилий ва техник процедуралар мувофиқлаштирилганидан кейин бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Янги йўналишнинг очилиши Ўзбекистон транспорт вазирлиги ва Афғонистон фуқаролик авиацияси бошқармаси делегацияларининг музокараларида муҳокама қилинган эди. Учрашув Мозори Шарифда ўтказилди. Унда Афғонистон шаҳридан Ўзбекистон пойтахтига парвозларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларга доир келишувларга эришилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.