Ўзбекистонлик иккита ишчи Чимкентда қурилаётган бино қулаши натижасида реанимацияга тушди

Ўзбекистонлик иккита ишчи Чимкентда қурилаётган бино қулаши натижасида реанимацияга тушди

Майдони 1500 м2 бўлган қурилаётган бинонинг шифт тўсиғи ва темир-бетон деворлари қулаши натижасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, улардан иккитаси реанимацияда. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ ФВК матбуот хизмати хабар беради.

Воқеа 21 ноябрь куни Қаратау туманининг Ибратим ата кўчасида жойлашган Сайрам тураржой массивида содир бўлган.

Чимкентнинг Қаратау тумани раҳбари Абзал Аликуловнинг сўзларига кўра, қулаш бино эгаси томонидан қурилиш нормалари бузилиши оқибатида юз берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.