Татаристон Ўзбекистон учун: юк машиналари ва вертолётлар

Татаристон Ўзбекистон учун: юк машиналари ва вертолётлар

25 ноябрь куни Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга икки кунлик ишчи ташриф билан келади.

Даставвал жаноб Минниханов МДҲдаги энг йирик диаспора вакиллари билан учрашади. Айтиш жоизки, Ўзбекистонда 300 000 та татар миллатига мансуб фуқаро истиқомат қилади.

Татаристон президенти Самарқандда КамАЗ автомобилларини йиғиш бўйича Ўзбекистондаги иккинчи линияни очиб беради. Ўзбекистон томони ушбу линия учун майдони 7 минг метр квадратдан ортиқ янги корпусни барпо этди. Ушбу минизаводда йилига 3 мингта машина ишлаб чиқарилади.

“Татаристон-Ўзбекистон” форуми Минниханов ташрифининг асосий воқеасига айланади. Тадбир давомида Ўзбекистонга вертолётлар, қишлоқ хўжалик техникаси, нефть маҳсулотлари, автомобиль шиналари, маиший кимё маҳсулотлари ва ҳалол маҳсулотларини етказиб бериш имконияти муҳокама қилинади.

2018 йилда икки томон ўртасидаги товар айланмаси 146 миллион долларни ташкил қилди. Ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжатлар имзоланган 2014 йилдан буён ушбу кўрсаткич 57 фоизга ошган. Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида эса товар айланмаси 141 млн долларни ташкил этди.

Ишчи ташрифга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув якун ясайди. Унда томонлар  Қозондаги “Химград”га ўхшаш индустриал парк яратиш масаласини муҳокама қиладилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.