Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Самарқанд чегараларини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинади

Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Самарқанд чегараларини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинади

Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлиси 30 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар беради.

Мажлисда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилади.

Бундан ташқари, сенаторлар “1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқади.

Шунингдек, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.