2026 йилга келиб пахта терими тўлиқ механизациялаштирилади

2026 йилга келиб пахта терими тўлиқ механизациялаштирилади

Вазирлар Маҳкамаси Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Norma нашри хабар беради.
 
Пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этишни жадаллаштириш:

·         биринчи босқичда (2020 – 2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;
·         иккинчи босқичда (2023 – 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида амалга оширилади.
 
2020 йилда Молия вазирлиги Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишда машиналар хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30%ини қоплашни давом эттиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.