2021 йилгача «Тез ёрдам» «Дамас» автомобилларидан воз кечади

2021 йилгача «Тез ёрдам» «Дамас» автомобилларидан воз кечади

«Айни дамда «Тез ёрдам» автопаркини замонавийлаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. 2021 йилгача “Дамас” автомашиналаридан тўлиқ воз кечамиз ва халқаро стандартлар даражасида жиҳозланган замонавий тез ёрдам машиналарига ўтамиз», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарида. 

Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда аҳолига Damas, Hunday, Toyotta русумидаги 2,5 мингта “Тез ёрдам” хизмат кўрсатмоқда. 13 мингта аҳолига битта “Тез ёрдам” машинаси тўғри келяпти.

2019 йил охиригача барча “Тез ёрдам” машиналарида уларнинг чақирувлар бўйича тез етиб боришини таъминлайдиган қулай алоқа ва GPS-тизимини тўлиқ ишга тушириш белгиланган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.