Рустам Эмомали илк бор мэр сифатида Тошкентга келади

Рустам Эмомали илк бор мэр сифатида Тошкентга келади

Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали 3-4 декабрь кунлари ишчи ташриф билан Тошкентга келади. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри ўз манбасига таянган ҳолда хабар беради.

Тошкентда Рустам Эмомали ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йил март ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи давомида имзоланган икки пойтахт ҳокимиятлари ўртасидаги Келишувни амалга ошириш бандларини, шунингдек Душанбе ва Тошкент ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Рустам Эмомали Тожикистон президентининг фармони билан 2017 йил январда Душанбе мэри этиб тайинланганди. Айни дамга қадар у Тожикистон пойтахтининг раиси сифатида хорижий давлатларга ташрифларни амалга оширмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.