Давлат экология қўмитаси Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг қотилини аниқлаш учун ИИВ ва Бош прокуратурага маълумотларни тақдим этди

Давлат экология қўмитаси Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг қотилини аниқлаш учун ИИВ ва Бош прокуратурага маълумотларни тақдим этди

Шу йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Instagram ижтимоий тармоғида «gafurovskiy.95» фойдаланувчиси томонидан фотосурат чоп этилди. Унда қўлида тулки ва вишилдоқ оққушни ушлаб турган йигит, унинг ёнида ерда эса учта каптар ва қуён ётгани акс этган, дея хабар беради Давлат экология ва атроф-муҳит қўмитаси.
 
Ахборот ва чоп этилган фотосурат унда акс этган кишининг шахсини аниқлаш ва қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун ИИВ ва Бош пркуратурага юборилди.   

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳайвонот оламига етказилган умумий зарар 12 млн 822 минг 500 сўмни ташкил қилган.
 

«Суратларга қараганда, ҳайвон ва қушларнинг ҳамамси ўлдирилган. Айтиш жоизки, вишилдоқ оққуш ҳам Ўзбекистон Қизил китобига, ҳам Халқаро Қизил китобга киритилган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.