«Умид ногиронлар аравачалари» лойиҳаси Ўзбекистонга 540 та болалар аравачасини етказиб берди

«Умид ногиронлар аравачалари» лойиҳаси Ўзбекистонга 540 та болалар аравачасини етказиб берди

Ўзбекистон “Умид ногиронлар аравачалари” лойиҳасидан 540 та енгил аравача харид қилди, улар мамлакатга 27 ноябрь куни етиб келди. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар беради.

«Умид ногиронлар аравачалари»  – бу замонавий, унча қиммат бўлмаган, енгил ва сифатли болалар аравачаларини ишлаб чиқариш ва тарқатишни ташкил қилган Исроиллик фуқаролар гуруҳи. Исроил технологияси асосида яратилган аравачалар алоҳида эҳтиёжларга эга болаларнинг ҳаётини енгиллаштиришга чақирилган. Аравачаларни тарқатиш бўйича дастлабки лойиҳалар Исроил, Иордания, Чили, Перу, Украина, Вьетнам, Жанубий Африка, Свазиленд, Камерун ҳамда Вифлеемда амалга оширилган.

2017 йилда Исроил элчихонаси Республика болаларни ижтимоий мослаштириш марказида ўтказилган “Толерант жамиятга эришиш йўлида” мавзуидаги давра суҳбати чоғида “Умид ногиронлар аравачалари” гуманитар лойиҳаси ташаббуси билан чиққанди. Ўша пайтнинг ўзида Тошкент ва Самарқанддаги эҳтиёжманд болалар учун дастлабки ногиронлар аравачалари беғаразлик асосида тақдим этилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.