Ўзбекистонлик чегарачилар тожикистонлик чўпонларни чорвасига қўшиб ҳибсга олди

Ўзбекистонлик чегарачилар тожикистонлик чўпонларни чорвасига қўшиб ҳибсга олди

Тожикистоннинг Панжикент тумани Фароб жамоати аҳолиси Ўзбекистон ҳудудида уч чўпони билан бирга қолиб кетган 1,5 минг бош чорвани қайтаришда маҳаллий маъмуриятдан ёрдам сўради. Бу ҳақда Kun.uz нашри Vesti.Uz сайтига асосланган ҳолда ёзади.
 
Маълум бўлишича, тожикистонлик чўпонлар белгиланмаган жойда чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Ҳозир чўпонлар Тожикистондаги 300 та оила томонидан ишониб топширилган қўй ва сигирлар билан бирга Ўзбекистон ҳудудида қолмоқда, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.