Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов АҚШ ҚК генерали Ллойд Жей Остинни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов АҚШ ҚК генерали Ллойд Жей Остинни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 30 июль куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди, дея хабар беради ЎзА. 

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар муҳокама қилинди. 

Л.Остин Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва бу муносабатларни ўзаро манфаатли йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади. 

Фотосурат: ©UzA

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.