Япония иқтисодиёт вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Япония иқтисодиёт вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Шу йилнинг 4-10 август кунлари Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тосимицу Мотэги Украина, Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлади, дея хабар беради “РИА Новости”.

Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф чоғида Мотэги ушбу мамлакатларнинг раҳбарияти билан қатор учрашувларни ўтказади. Учрашувлар давомида иқтисодий ҳамкорлик йўллари муҳокама қилинади.

Украинада вазир президент Пётр Порошенко ҳамда ёнилғи ва энергетика вазири Юрий Продан билан учрашади. Украинага технологик ёрдам кўрсатишдан ташқари Япония ўз ускуналарини етказиб бериш учун бўлғуси бозорни кенгайтиришдан ҳам манфаатдор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония Оролбўйидаги урология муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳасини мувофиқлаштириб олганди. Мазкур лойиҳа 10 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатлар биргаликда қиймати 92 млн долларлик “Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли узатишлар тармоғини ривожлантириш” лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.