Тошкентда юк машинаси кўприк остида қолиб кетди (фото)

Тошкентда юк машинаси кўприк остида қолиб кетди (фото)

Тошкентда тиркамали юк машинаси (фура) кўприк остида қолиб кетди, деб ёзади Daryo.uz.

Маълумотларга кўра, юк машинасидаги контейнер кўприкка урилиб кетган ва тиркамадан йўлнинг қатнов қисмига ағдарилган. Бахтли тасодиф туфайли юк машинасининг ортида автомобиль бўлмаган.

“Водители Ташкента” (“Тошкент ҳайдовчилари”) гуруҳида йўл-транспорт ҳодисасига йўл белгиларига эътибор қилмаган ва контейнернинг баландлигини ҳисобга олмаган ҳайдовчи айбдор, деб тахмин қилишмоқда.

Бошқаларнинг фикрича, бу ерда ҳар сафар асфальтни устма-уст ётқизишганидан кейин йўл баландроқ бўлиб қолган. Бундай ҳолатлар ушбу кўприк ёнида олдин ҳам содир бўлган.  

Жабрланганлар йўқ.

Фотосурат: © «Водители Ташкента» (“Тошкент ҳайдовчилари”) гуруҳи

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.