“Coca-Cola” ичимлиги Ўзбекистонда сентябрь ойидан савдога чиқарилади

“Coca-Cola” ичимлиги Ўзбекистонда сентябрь ойидан савдога чиқарилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Coca-Cola” ичимлиги сентябрь ойидан савдо расталарида пайдо бўлади. Бу ҳақда Kun.uz нашри Shov-shuv.uz сайтига таянган ҳолда хабар беради.

«Сентябрдан яна ўзимизнинг “Coca-Cola”лар савдо расталаридан жой олади!», – деб ёзади сайт. Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

Қайд этиш жоиз, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd” компанияси томонидан ўтказилган турли хайрия тадбирларидан фоторепортажларни эълон қилиб келган Facebook ижтимоий тармоғидаги “Coca-Cola Bottlers Uzbekistan Ltd”нинг расмий саҳифаси июль ойидан яна «жонланган» эди.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён завод профилактика ишлари муносабати билан ўз фаолиятини тўхтатганди. Шу билан бирга, бу йил март ойида “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD” компаниясидаги давлат улуши 57.12 фоизи Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Давлат активларини бошқариш маркази” ДУКга берилди.

Айтиш жоизки, завод анчадан буён ичимлик чиқармаяпти, дўкон пештахталарида турганлари эса 2013 йил охирида ишлаб чиқарилган партиядан. Шунингдек, мамлакатимизда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган  “Coca-Cola” сотилмоқда, аммо у таъми бўйича Ўзбекистон заводида ишлаб чиқарилганидан фарқ қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.