Юкчи-“хакер” “Ўзбектелеком” компаниясининг маълумотлар базасини синдирди

Юкчи-“хакер” “Ўзбектелеком” компаниясининг маълумотлар базасини синдирди

Пойтахтдаги корхоналардан бирида юкчи бўлиб ишловчи 23 ёшли Сергей Климов ўзининг танишувлар сайтини очиб, унда Тошкент  абонентларининг телефон рақамларини жойлаштиришга қарор қилади. Бу мақсадда у “Ўзбектелеком” АКнинг маълумотлар базасига ноқонуний равишда кириб, у ердан тарқатилиши тақиқланган ва барча телефон рақамлари кўрсатилган “2008 йил учун Тошкент шаҳар абонентларининг маълумотномаси”дан ўзининг сайтига нусха кўчириб олади.

Натижада, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасига мувофиқ хакерга қарши жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди. Тошкент шаҳар Ҳамза тумани жиноят ишлари бўйича судининг қарори билан у иш ҳақидан 15%ни давлат ҳисобига ушлаб қолиш билан 1,5 йилга ахлоқ-тузатиш ишларига ҳукм қилинди, дея хабар беради “На посту” нашрига таянган ҳолда UZ24 сайти.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.