МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши бўйича энг яхши кўрсаткичга эга

МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши бўйича энг яхши кўрсаткичга эга

2014 йилнинг 1-ярим йиллигида Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши 2013 йилнинг шу даври билан солиштирганда 8,1%ни ташкил этди, дея хабар беради МДҲ Статистика қўмитаси. Бу Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичга айланди.

Бу борада энг ёмон натижани Украина намойиш этди, бу ердасаноат ишлаб чиқариши 4,7% га тушиб кетгани қайд этилди.

Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича саноат ўсиши Қирғизистонда 7,2%ни, Молдавияда 4,2%ни (январь-май якунлари бўйича), Тожикистонда 2,9%ни, Россияда 1,5%ни ташкил этган. Арманистонда эса биринчи ярим йилликдаги ўсиш нолга тенг бўлган.

Украинадан ташқари биринчи ярим йилликда саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши Қозоғистонда 0,4%, Белоруссияда 1%, Озарбайжонда 2,4% кўрсаткичда кузатилган. МДҲ Статистика қўмитаси Турманистондаги саноат ишлаб чиқариши ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдиради.

Йил бошидан буёнМДҲ мамлакатлари орасида максимал инфляция Украинада (11,6%) ва Белоруссияда (10,2%) қайд этилган.

Қирғизистонда январь-июнь ойларида инфляция даражаси 5,9%ни, Россия ва Қозоғистонда 4,8%ни, Тожикистонда 4,5%ни, Молдавияда 2,2%ни ташкил этди.
Арманистонда биринчи ярим йилликда нархлар 0,9%га, Озарбайжонда 1,3%га пасайган. Туркманистон ва Ўзбекистон бўйича биринчи ярим йиллик учун маълумотлар келтирилмаган.

Ҳамдўстлик мамлакатлари бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш январь-июнь ойларида ўртача 0,7%га, юк ташиш 1,4%га, чакана савдо айланмаси 3,5%га ўсган, асосий капиталга инвестициялар миқдори эса 2,1%га камайган, деб ёзади Investing.com.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.