Давлат мулк қўмитаси тез орада “Чорсу” меҳмонхонасининг биноси реконструкция қилинишини тасдиқлади

Давлат мулк қўмитаси тез орада “Чорсу” меҳмонхонасининг биноси реконструкция қилинишини тасдиқлади

Тошкент марказида Навоий кўчасида жойлашган собиқ “Чорсу” меҳмонхонасининг биноси реконструкция қилинади. 2014 йил охиригача бу борада махсус ҳукумат қарори қабул қилиниши режалаштирилган.

Бу ҳақда 7 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот анжуманида сўз борди. Маълумотларга кўра, айни пайтда ушбу объектдан фойдаланиш бўйича қатор таклифлар мавжуд бўлиб, бинонинг янги меъморий қиёфаси бўйича қарор қабул қилиниши керак бўлган ҳукумат қарорининг лойиҳаси тайёрланмоқда.

Қайд этиб ўтамиз, меҳмонхона 1982 йилда барпо этилган ва ўшанда унга “Москва” номи берилган эди. Ўзининг жойлашуви ва ноёб дизайни туфайли тез орада меҳмонхона пойтахт рамзларидан бирига айланди.  Kdesignandart.blogspot.com блоги муаллифининг хабарига қараганда, бинода 23 та қават ва 452 та хона бор:

2000 йиллар охирида меҳмонхона вақти-вақти билан бошланиб ва тўхтаб қоладиган таъмирлаш ишларига ёпилди. Бу вақт давомида бинони реклама баннерлари безаб турди. Жамоатчилик орасида эса уни туркиялик ёки жанубий кореялик ишбилармонларга сотишгани ҳақидаги миш-мишлар юрди.

2010 йилда ҳукумат меҳмонхонани 2012 йил 1 сентябрга қадар ишга тушириши ҳақида қарор қабул қилганди, бироқ бу юз бермади.

2012 йилда ҳам меҳмонхона 2013 йил июль ойида ишга туширилиши кераклигини кўзда тутувчи яна бир ҳужжат имзоланди, аммо бу сафар ҳам ҳеч нима юз бермади.

Ниҳоят, шу йил июль ойида тармоқда реконструкциядан кейин меҳмонхона қандай кўринишда бўлишини акс эттирувчи суратлар пайдо бўлди. Айни дамда бино қурилиш девори билан ўралган бетон каркасдан иборат ҳолида турибди.

Фотосурат: © Pixland.uz, kdesignadart.blogspot.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.