Тошкентдаги “Чинни бозор”да ёнғин содир бўлди (фото)
12 август куни тунда Тошкентдаги “Чинни бозор” ҳудудида ёнғин содир бўлди, деб ёзади Kun.uz нашри. Ёнғин туфайли “Бунёдкор” кўчаси вақтинчалик ёпиб қўйилди. Ҳозирча ёнғин сабаблари, қурбонлар ва оқибатларга доир ҳеч қандай расмий изоҳ олишнинг имкони бўлмади. Ёнғин эрталабга яқин бартараф этилди.
Улашиш:
Шарҳлар