Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ёнғин содир бўлди

Бугун эрталаб соат тахминан 8:30 атрофида пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган “Мирҳосил” ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидан бирида (собиқ София кўчаси) ёнғин содир бўлди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғинга “Волга” автомобилидаги (ГАЗ 3101) газ баллонининг портлаши сабабчи бўлган. Шаҳобчадаги колонкалардан бири буткул ёниб кетганлиги, зарба тўлқини натижасида қўшни автомобиль ювиш жойидаги деразалардан бири сингани қайд этилади.

Айни пайтда воқеа жойи тўлиқ ўраб олинган, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ, деб ёзади UZ24 нашри.

Ўзбекистон ИИВнинг ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот тўплаётганини айтиб, ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ.

Фотосурат: Twitter / @PAA_240 / daryo.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.