Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди

Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 1 поғона юқорилаган ҳолда жаҳон рейтингида 51-ўринда бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг матбуот хизмати маълум қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида ҳамон учинчи ўринда бормоқда. Осиё Қитъаси рейтингида Ўзбекистон худди аввалги ойдаги каби Япония (44) ва Эрон (48)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса Иордания (56) ва Жанубий Корея (57) терма жамолари банд этган. Жаҳон чемпионати иштирокчиси Австралия (79) эса қитъада 8-ўринга ўринга тушиб кетди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи «В» гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳда Ўзбекистон (51) ва Саудия Арабистонидан (жаҳонда 83) ташқари Хитой (жаҳонда 97) ва КХДР (жаҳонда 146) терма жамоалари ўрин олган.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (жаҳонда 22-ўринн), Россия (23) ва Арманистон (36)дан сўнг тўртинчи ўринни банд этган.

Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони – Германия етакчилик қилмоқда. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Голландия терма жамоалари ўрин олган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.