Ўзбекистонда тадбиркорларни хайрия фаолиятига мажбурлаш тақиқланди

Ўзбекистонда тадбиркорларни хайрия фаолиятига мажбурлаш тақиқланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Низомга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари хайрия эҳсонлари шаклидаги ёрдамни фақат ихтиёрий ва беғараз кўрсатишлари мумкинлиги белгиланди. Тадбиркорлик субъектларини хайрия фаолиятига ва уларнинг пул маблағларини сарфлаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш тақиқланди.

Тадбиркорлик субъектларининг бюджет ташкилотларига хайрия эҳсонлари шаклида тушадиган пул маблағлари бюджет ташкилотларининг молия вазирлиги ахборот тизимида очилган тегишли бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамларида белгиланган тартибда жамланади ва фойдаланилади.

Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларига хайрия эҳсони шаклида берилган мол-мулк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кирим қилинади.

Тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлари бюджет ташкилотлари томонидан олиниши ва улардан фойдаланиш бюджет ташкилотлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга (битимларга) мувофиқ амалга оширилади.
Хайрия эҳсонлари шаклида ёрдам кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ушбу маблағлардан фойдаланишнинг исталган босқичида уларнинг мақсадли сарфланишини текшириш ҳуқуқига эга.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бюджет ташкилотларининг раҳбарлари тадбиркорлик субъектлари хайрия фаолиятига мажбур этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.