Петербургдан Тошкентга парвоз қилган самолёт Пулковога қайтди

Петербургдан Тошкентга парвоз қилган самолёт Пулковога қайтди

17 август куни Петербургдан Тошкентга № 6871 рейсни амалга ошираётган Airbus A320 самолёти Пулково аэропортида ҳавога кўтарилганидан кейин бир неча соат давомида Ладога кўлининг жанубий қисми устида айланди ва кейин яна аэропортга қайтди.

Россия ОАВ тарқатган хабарга кўра, самолёт Пулково аэропортига “гидротизим фаолиятидаги носозликлар туфайли” кема командирининг қарорига биноан қайтган.

«Вазият фавқулодда характерга эга бўлмаган. Хавфсиз қўнишни таъминлаш мақсадида ёнилғи ишлаб чиқарилган. Такрорий парвоз бир соатлардан кейин амалга оширилган», — дея қайд этади “Россия” АК.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.