Ёшлар ижод саройи «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Марказий Кенгашига берилди

Ёшлар ижод саройи «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Марказий Кенгашига берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 232-сонли қарори билан Ёшлар маданият ва санъат маркази ташкил этилмоқда.

Мазкур ҳужжатга кўра янги марказ Маданият ва спорт ишлари вазирлиги муассислигида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Ёшлар ижод саройи биносини, ундаги мебель ва жиҳозлар ҳамда моддий-техник воситалар билан биргаликда Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул берилади.

Ёшлар ижод саройи биносида Марказни ижара тўловисиз жойлаштириш, шунингдек саройнинг концерт ва кўргазма заллари, хоналари, мебель ва жиҳозлари ҳамда моддий-техник воситаларидан бепул фойдаланиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Марказ фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси билан биргаликда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳамда жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базаси шакллантириш белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига Марказнинг белгиланган тартибда замонавий алоқа воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи ва бошқа алоқа турлари билан таъминлаш чораларини кўриш ҳамда унинг замонавий талабларга жавоб берадиган веб-сайтини яратишга кўмаклашиш топширилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъсис этилган «YOSНLAR IJOD SAROYINI SAQLASН VA EKSPLUATATSIYA QILISН DIREKSIYASI»  давлат унитар корхонаси қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилади ва унинг ходимлари ишга жойлаштирилиши таъминланади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.