Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди

Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги Фармонига мувофиқ Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Мазкур ҳужжатга кўра, Термиз шаҳрига ушбу орден “мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан” тақдим этилмоқда.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.