Тошкент марказида юз берган ЙТҲ натижасида инкассация машинаси ағдарилиб кетди

Тошкент марказида юз берган ЙТҲ натижасида инкассация машинаси ағдарилиб кетди

21 август, пайшанба куни Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий ва Зарафшон кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Хабар беришларича, Миллий кутубхона ва қурилиши давом этаётган “Hyatt Regency” меҳмонхонаси олдидаги чорраҳада инкассация хизматига тегишли «УАЗ» йўлтанламас машинаси ва “Nexia” енгил автомобили тўқнашиб кетган, деб ёзади Kun.uz.

Тўқнашув натижасида инкассация машинаси ағдарилиб кетган. Ағдарилиб ётган автомобилнинг суратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Хабар беришларича, жабрланувчиларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ натижасида чорраҳага пуллар сочилиб кетмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.