Ўзбекистонга жазирама иссиқ келди

Ўзбекистонга жазирама иссиқ келди

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда термометр устуни 48 даражагача кўтарилди.
 
Meteonovosti.ru тарқатган хабарга кўра, шу кунларда Марказий Осиё мамлакатларида ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даража юқори бўлган. Бироқ рекорд жазирама фақат Ўзбекистонда кузатилган.

 Хусусан, Тошкентда термометр устуни +40 кўрсаткичидан ошиб, +40.7 даражага етди. Аммо кўчаларга ўрнатилган электрон табло-термометрлар 48 даражани кўрсатиб турди.
23 август куни яниг мутлақ максимум Фарғонада кузатилди – плюс 38.4 даража.
 
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, келаётган икки-уч кун давомида об-ҳаво характери сезиларли даражада ўзгармайди. Демак, янги ҳаво рекордлари эҳтимоли ҳам мавжуд. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.