Мустақиллик байрами муносабати билан транспорт ҳаракати чекланадиган кўчаларнинг номи эълон қилинди

Мустақиллик байрами муносабати билан транспорт ҳаракати чекланадиган кўчаларнинг номи эълон қилинди

Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими “Тошкент шаҳри кўчаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ҳақида”ги 145-сонли фармойишга имзо чекди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 31 август куни соат 15:00 дан 23:00 гача қуйида номлари келтирилаётган кўчаларда барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

       Бунёдкор кўчаси-Муқимий кўчасидан Қоратош кўчасигача,
        Қоратош кўчаси – Самарқанд дарбоза кўчасидан Ўзбекистон кўчасигача,
        Ўзбекистон кўчаси – Бунёдкор кўчасидан Олмазор кўчасигача,
        Бобур кўчаси – Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача,
        Бешёғоч кўчаси – Ўзбекистон кўчасидан Олмазор кўчасигача,
        Фурқат кўчаси – Шаршара кўчасидан А.Навоий кўчасигача,
        Олмазор кўчаси – Ўзбекистон кўчасидан Бешёғоч кўчасигача,
        Себзор кўчаси туннелга кириш йўлидан,
        Зарқайнар кўчаси туннелга кириш йўлидан. 

 Шунингдек, 1 сентябрь куни байрам тадбирлари ўтказиладиган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига, Тошкент Ҳайвонот боғи олдидаги майдонга, “Қуёшча нури” боғига, “Фурқат”, “Мирзо Улуғбек”, “Ғафур Ғулом”, “Бобур” номидаги маданият ва истироҳат боғларига туташ кўчаларда халқ сайллари вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкин, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Ахборот хизмати.            
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.