“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги инвестициялари миқдорини оширяпти

“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги инвестициялари миқдорини оширяпти

2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Лукойл” компанияси томонидан Ўзбекистонга йўналтирилган инвестициялар миқдори 301 млн долларни ташкил этди.

Хусусан, шу йилнинг дастлабки олти ойи давомида компания Ўзбекистондаги лойиҳаларга йўналтирилаётган инвестициялар миқдорини 2013 йилнинг худди шу даврига нисбатан 16,2%га, яъни 301 млн долларгача оширди, дейилади компания нашри этган материалда.

Бунда шуни айтиш жоизки, 2014 йилга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурига мувофиқ бу йил “Лукойл” компанияси Ўзбекистондаги иккита лойиҳани амалга оширишга 1,05 млрд доллар инвестиция қилишни режалаштирган эди.  

Айни пайтда компания Ўзбекистонда учта лойиҳа бўйича ишламоқда: “Қандим-Хоузак-Шоди-Қўнғирот”, Жануби-Ғарбий Ҳисор конларини ишлаш ҳамда халқаро консорциум таркибида Орол денгизининг Ўзбекистонга қарашли қисмида геология-разведка ишларини олиб бориш.

2017 йилга келиб “Лукойл” компанияси газ қазиб чиқариш ҳажмини 18 млрд кубометргача, инвестициялар миқдорини эса 5 млрд долларгача оширишни режалаштирган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.