Ижевскда ўзбекистонлик уч нафар фуқаро бир аёлни зўрлаганликда айбланмоқда

Ижевскда ўзбекистонлик уч нафар фуқаро бир аёлни зўрлаганликда айбланмоқда

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Удмуртия бўйича бошқармаси хабар беради.

Тергов талқинига кўра, 26 ёшли жабрланувчи эркаклар билан Ижевск шаҳрининг Устиновск туманидаги қаҳвахоналардан бирида танишган. Стол атрофида қиздан ташқари ушбу фуқаролар билан олдиндан таниш бўлган қизнинг дугонаси ва унинг дўсти ҳам бўлган.  

Спиртли ичимлик истеъмолидан сўнг қизнинг дугонаси дўсти билан бирга уйига кетган, қиз эса эркаклар билан ёлғиз қолган.

Жабрланувчи уйига йўл олганида, дарахтзорда унга ғаразли ниятда бўлган ўша фуқаролар етиб олади ва қизни калтаклагандан сўнг зўрлашади.  

Ҳозир жиноятчилар ҳибсга олинган. Уларнинг ҳар бири 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.