Тошкентда 130 дан ортиқ енгилоёқ аёл ушланди

Тошкентда 130 дан ортиқ енгилоёқ аёл ушланди

13 август куни “Общественный контроль” (“Жамоатчилик назорати”) гуруҳида фоҳишалик ва шу соҳада ишловчи аёллар мавзуси муҳокама қилинган эди. Ўшанда гуруҳ иштирокчиларидан бири ўзи истиқомат қиладиган туманда маҳаллий аҳолининг осойишталигини бузаётган енгилоёқ аёллардан шикоят қилганди, деб ёзади UZ24 нашри.

Шу муносабат билан нашр таҳририяти фоҳишабозликка қарши курашиш борасида кўрилаётган чоралар ҳақидаги расмий сўров билан Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармасига мурожаат қилди.

Олинган жавобда қуйидаги маълумотар берилган: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари Чилонзор туманидаги 11-мавзе ҳудудида ҳамда Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари кесишган жойдаги “Бошпочтампт” биноси атрофида махсус рейдларни ўтказди. Ушбу рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари томонидан фоҳишабозлик билан шуғулланувчи 130 дан ортиқ аёл ушланган. Уларнинг ҳаммаси тери-таносил диспансерига кўрикдан ўтиш учун юборилган.

Айни пайтда ҳаммомлар, сауналар, меҳмонхоналар, клублар ва бошқа жойларда жамоатчилик назорати ўрнатилмоқда. Бундай жойлар сони 4258 та объектни ташкил этди, дейилади жавоб хатида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.