Ташқи ишлар вазирининг янги биринчи ўринбосари тайинланди

Ташқи ишлар вазирининг янги биринчи ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Президентининг қарори билан Алишер Курманов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар беради ТИВнинг сайти.

2014 йил 16 сентябрь куни Курманов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Коллегиясига тақдим этилди.
 
Ушбу лавозимга тайинланишдан олдин Алишер Курманов бир ярим ой давомида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида, ундан олдин эса Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Фавқулодда ва мухтор элсичи сифатида фаолият кўрсатиб келди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.