КХШТ бош котиби Н.Бордюжа: “Ислом Каримов чуқур ўйланган баёнотни берди”

КХШТ бош котиби Н.Бордюжа: “Ислом Каримов чуқур ўйланган баёнотни берди”

2014 йил 17 сентябрь куни Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотининг (КХШТ) Бош котиби Николай Бордюжа “Россия 24” телеканалига интервью берди, дея хабар беради КХШТ матбуот хизмати. Интервью давомида Бордюжа Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Украинадаги вазият бўйича берган баёнотини изоҳлади.  

КХШТ Бош котиби Н.Бордюжа Ислом Каримовнинг Россия Украинанинг жануби-шарқида ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга деган баёнотини “жуда яхши нутқ, вазиятга баҳо бериш нуқтаи назаридан жуда чуқур ўйланган” сифатида баҳолади.

 «Ўзбекистон бир неча йил олдин ташкилотдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилган эди. Сабаби шундаки, Ўзбекистоннинг КХШТ фаолиятининг қатор йўналишлари бўйича алоҳида позицияси мавжуд бўлиб, у ҳеч қандай тарзда бошқа давлатларнинг позициясига тўғри келмасди. Масалан, Ўзбекистон Афғонистон ва унга ёрдам кўрсатиш борасида икки томонлама музокаралар асосида фаолият кўрсатиш лозим ва бунга ҳеч қандай ташкилотни жалб этмаслик керак дейди. Қолган давлатлар эса: “Йўқ, биз коллектив саъй-ҳаракатлар билан афғонларга вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам кўрсатишимиз зарур, дейди.  

Мен бирмунча вақт ўтганидан кейин ўзаро алоқаларни бошлаймиз, деб жуда умид қиламан, чунки ташкилотга кирувчи давлатларнинг ҳам, Ўзбекистоннинг ҳам манфаатлари бир-бирига тўғри келади”, – дея қайд этади КХШТ раҳбари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.