Янги UMS операторига 2,5 млн та рақам тақдим этилади

Янги UMS операторига 2

Ўзбекистонда мобил алоқа хизматларини тақдим этиши режалаштирилаётган “Universal Mobile System” МЧЖ мобил операторига дастлабки босқичда 2,5 млн та рақам бериладиган бўлди, дея хабар беради “РИА Новости”.

Ахборот агентлигининг маълумотига кўра, улардан 1,5 млн та рақам Тошкент учун ажратилади, қолганлари эса Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб тақсимланади.
Айни пайтда Ўзбекистон томони МТС очиқ акциядорлик жамияти билан қўшма корхона тузиш ва компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини тиклаш учун муроса битимида кўзда тутилган барча тадбирларни якунлади.  

Хусусан, операторга 2G/3G/LTE лицензияси, частоталар, рақамлар тақдим этилиб, алоқа каналларининг ижараси ҳам таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, «МТС» компанияси (50,01%) ва Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги “Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси (49,99%) “Universal Mobile Systems” МЧЖ қўшма корхонасини таъсис қилди.

Қўшма корхона ўз фаолиятини олдин МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлмиш “Ўздунробита” ЧЭК МЧЖга тегишли бўлган мулк, ускуналар ва инфратузилма базасида амалга оширади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.