Ҳушёр божхоначилар

Ҳушёр божхоначилар

Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро мамлакатга диний мазмундаги аудио ва видео материалларни ноқонуний олиб киришга урингани учун жавобгарликка тортилди. Энди у энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жарима тўлайди.

Божхона ходимлари бу материалларни Санкт-Петербург – Самарқанд рейси билан учиб келган йўловчининг қўл юкидаги ноутбук хотирасидан топди.

Шу ўринда, 2014 йил бошидан буён Самарқанд вилояти божхона ходимлари томонидан диний мазмундаги 1386 та материални олиб кириш ҳолати бўйича 13 та уринишнинг олди олинганини қайд этиш жоиз.

Ушбу эпизодларнинг биттаси бўйича “контрабанда” моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди, қолган қонунбузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.